@abdurakhmon_tashanov
“EZGULIK” inson huquqlari jamiyati raisi
О канале Abdurahmon Tashanov
“EZGULIK” inson huquqlari jamiyati raisi
AI-обзор
Обновлено 18.07.2026Telegram-канал "Abdurahmon Tashanov" ведёт автор, являющийся председателем общественной организации "EZGULIK", занимающейся вопросами прав человека. Канал публикует материалы о судебных процессах, правовых новостях и комментариях к актуальным событиям в сфере права.
Описание сформировано MaxBook AI на основе последних публикаций канала.
Основные метрики
Рост подписчиков
Вовлечённость
Здоровье аудитории
Часовая активность
МСККогда канал публикует — распределение постов по часам суток.
Последние публикации канала «Abdurahmon Tashanov»
- 2.3K просмотров, 96 реакций, 22 июл. 2026 г.
Суд котиби бесоқолбозликка қарши рейдда қўлга тушди. Айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан исмини ошкор қилолмаймиз.
Открыть пост в MAX - 7.5K просмотров, 82 реакций, 21 июл. 2026 г.
Мусаевнинг олдида қонунларимиз нақадар ожиз!.. Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро Бюроси суднинг қонуний кучдаги қарорларини амалга ошира олмаяпти. Бугун қўлимизга келиб тушган ижро ҳужжатларнинг сўнггиси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 3 кун аввал юборилган. Аммо катта эҳтимол билан ижро ишлари амалга ошмайди. Чунки бу иш ортида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев турибди. Гап шундаки, Миграция агентлиги вазирликдан Ҳукумат қошида қайта ташкил этилгач, эски ходимларни қонунга хилоф равишда ишдан бўшатиб, ўзига маъқул келган янги…
Открыть пост в MAX - 1.9K просмотров, 23 реакций, 21 июл. 2026 г.
🎞 🎞 🎞 🎞 40 kg vazn yo‘qotgan “Sirojiddin Media”, advokatlar iltimosi va prokuror so‘rovi — Jizzaxda Sirojiddin Odilov ustidan sud boshlandi Kecha, 20-iyul kuni Jinoyat ishlari bo‘yicha Jizzax shahar sudida bloger Sirojiddin Odilovga nisbatan qo‘zg‘atilgan jinoyat ishi bo‘yicha sud mahkamasi boshlandi. Sud majlisiga sudya Sanjar Rasulov raislik qilmoqda. 👉 https://vaqt.uz/uz?n=29745 📺 YouTubeʼda tomosha qiling: 👉 https://youtu.be/sEiqpw41fxY @haqiqatdailyos
Открыть пост в MAX - 1.2K просмотров, 64 реакций, 18 июл. 2026 г.
231-модда: судьяни ҳимоя қиладими ёки қўрқитадими? Тўғриси, Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Муҳтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан юритилаётган жиноят иши ҳужжатлари билан танишар эканмиз, Жиноят кодексининг 231-моддаси - адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш амалиётини ҳам жиддий ўрганишга тўғри келмоқда. Сўнгги кунларда бизга мазкур модда асосида жиноий жавобгарликка тортилган судьяларга оид суд қарорлари бирин-кетин тақдим этилмоқда. Уларни ўрганиш эса бир жиддий саволни ўртага қўймоқда: Жиноят кодексининг…
Открыть пост в MAX - 1.5K просмотров, 26 реакций, 17 июл. 2026 г.
Инсон тақдирига бефарқлик расмий хатларда ҳам акс этмоқда 2021 йилда ҳибсга олиниб, Андижон судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноий қонунчилигининг терроризм ва диний радикализмга оид моддалари билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қирғизистон Республикаси фуқароси Таҳир уулу Абдураҳимнинг адвокатларига кўра, унинг қамоқдан манзил колонияга чиқарилиши вақти аллақачон етган. Аммо Жазони ижро этиш Департаменти турли баҳоналар билан бу жараённи ортга суриб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Департаменти бошлиғи А. Умархоновнинг шу йил 13…
Открыть пост в MAX - 3.6K просмотров, 71 реакций, 16 июл. 2026 г.
Мўъжиза содир бўлмайди Ўзбекистон Республикаси Олий судига янги раҳбар келгани дарров билинди: оқлов ҳукмлари камая бошлади. Сўнгги бир ҳафтада Олий суднинг тафтиш инстанцияда кўрилган икки жиноят ишини мисол сифатида келтириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси ДХХ томонидан давлатга хиёнат қилишда айбланган Нозим Абдуллаев иши судлов тарихидаги энг шармандали ишларнинг бири сифатида қолади. Ҳарбий суднинг ўта адолатсиз қарори кучда қолди, иш ўта махфий бўлгани учун тафсилга киролмайман. Аммо Нозимни қамаганларнинг ўзи худонинг қаҳрига учраб, қамоқда ўтирибди. Уларнинг қийноқ ва зўраки…
Открыть пост в MAX - 1.8K просмотров, 48 реакций, 16 июл. 2026 г.
Терроризм туфайли кўрилган зиённи давлат қоплаши керак Шу йилнинг 4 май куни ФИБ Андижон туманлараро суди фуқаро Нодиржон Ҳусановнинг 2005 йил Андижон воқеалари туфайли кўрган моддий ва маънавий зарарини қисман қоплаш ҳақида қарор чиқарганди. Фуқаролик иши материалларига кўра, даъвогар Андижон воқеалари даврида хотини, қайнонаси ва бошқа қариндошларидан айрилган. Суд даъвони қисман қаноатлантирган, аммо зарарни қоплашни терроризмда айбланган шахслар зиммасига юклаган. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Андижон воқеалари учун айбдор деб топилган шахслар ўзларининг жиноий…
Открыть пост в MAX - 3.4K просмотров, 69 реакций, 14 июл. 2026 г.
Олмалиқ қамоқхонаси солиқ ва молиячиларни қабул қилди Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибли колонияда асосан ўта оғир жиноятларни содир этганлар, рецидевист қонунбузарлар жазо муддатларни ўтайди. Колонияда энг узоқ жазо муддатини ўтаётган шахснинг бу ердалигига 34 йил бўлди. Маҳкумлар орасида 8-10 марта жиноят содир этиб ҳам тузалиш йўлига кирмаганлар бор. Коррупцияга қарши кураш агентлиги шаъфелигида бугун колонияга Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ходимлари учун саёҳат уюштирилди. Бир қарашданоқ одамнинг этини жунжиктирадиган мазкур…
Открыть пост в MAX - 3.8K просмотров, 79 реакций, 09 июл. 2026 г.
"Сизлар нима қилсангиз ҳам шаъриятга тўғри келаверади..." Ҳамза Ҳакимзоданинг "Майсаранинг иши" асаридаги мазкур эътироф бизнинг ўлкаларда ҳали бери аҳамиятини йўқотмайди. Коррупция тугул оддий одамийлик хислатларини ўзида жам қилолмаган айрим судларимиз бор экан, Мулладўстнинг ҳайратомуз бу саволига мудом мурожаат қилаверамиз. Жамиятимизнинг қашқадарёлик фаоли Асқар Эшбўриев диний радикализмда айбланиб, 4 йиллик жазони ўтаганидан сўнг Олий суд томонидан оқлангани ҳақида ёзгандим. Шу йиллар давомида тирикчилиги ҳаминқадар бўлиб, сохлиғини йўқотган, қариндош-уруғ, эл-улус олдида боши…
Открыть пост в MAX - 1.8K просмотров, 21 реакций, 08 июл. 2026 г.
⚖️ Адолат фақат ҳукм чиқаришда эмас, жазони ижро этишда ҳам намоён бўлиши керак! Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «ЭЗГУЛИК» жамияти Тошкент вилояти бўлимига келиб тушган навбатдаги мурожаатда адвокат Хуршидабону Насретдинова ҳимоясидаги маҳкум Тоҳир ўғли Абдураҳим нинг ҳуқуқлари бузилаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, маҳкум манзил-колонияга ўтказиш учун қонунда белгиланган муддатни ўтаб бўлганига 1 йил 6 ойдан зиёд вақт ўтганига қарамай, ҳозиргача мазкур ҳуқуқдан фойдалана олмаяпти. Бунга 2-сонли колония маъмурияти томонидан берилган салбий тавсифнома асос қилиб кўрсатилмоқда. Бу ерда…
Открыть пост в MAX - 3.1K просмотров, 70 реакций, 08 июл. 2026 г.
Эксперт ишга тикланди, раҳбарга хусусий ажрим чиқарилди Бугун ФИБ Тошкент шаҳар судининг тафтиш ҳайъати Х. Сулаймонова номидаги экспертиза маркази эксперти Мадина Муҳамеджановани ишга тиклаш бўйича ажрим чиқарди. У марказ раҳбарларининг ноқонуний талабларини бажармагани ортидан ишдан олинганди. Суд мажбурий прогулни ундириш, маънавий зарарни қоплашга қарор берди, марказнинг қонунбузар раҳбарларига нисбатан хусусий ажрим қабул қилди. Марказдаги носоғлом муҳит, қонунбузарликлар ҳақида постлар қилгандим. Марказ раҳбари Халилов ишдан олинганди, энди ноқонуний бўшатилган ходимлар аста-секин…
Открыть пост в MAX - 1.9K просмотров, 46 реакций, 07 июл. 2026 г.
Имло ислоҳоти — муҳим сиёсий қадам... “Алифбо ислоҳоти — бу шунчаки ҳарфларнинг шаклини ўзгартириш ёки навбатдаги имловий тартиб эмас. Бу — ўз вақтида геосиёсий вазият ва техник номукаммаллик сабаб занжирбанд қилинган она тилимизни ўз табиий озодлигига қайтаришдир. 30 йил давомида тилимизни тайёр компьютер клавиатурасига сиғдиришга уриндик ва бунинг бадалини бутун бошли авлоднинг саводхонлик даражаси, рақамли тизимлардаги оқсоқликлар ва миллионлаб иқтисодий исрофгарчиликлар билан тўладик” деб ёзди pressuzb телеграм канали. Қанчалик аччиқ бўлмасин, бу адолатли эътироф. Гап алифбодаги 4 та…
Открыть пост в MAX - 1.9K просмотров, 68 реакций, 06 июл. 2026 г.
Саводсиз ходимлар ва тарафкаш судья ҳақида ҳикоя Қандай мутахассисликни танлашингиздан қатъий назар олий ўқув юрти ёки ўрта махсус билим юртига она тилидан имтиҳон топширасиз. Шифокор, математик, ҳуқуқшунос, дипломат ёки исталган касб эгаси бўлиш учун она тилидан берган синовингиз сизнинг саводхонлигингизни билдиради. Сиз она тили ёки иш юритув тилида бехато ёзолмайсизми, демак, саводсизсиз. Хоҳланг, судга беринг, исталган жойингизга шикоят қилинг, бу маънода ҳақман мен. Қўлимда ЖИБ Олмалиқ шаҳар суди томонидан кўрилган маъмурий иш материаллари турибди. Иш материаллари процессуал тартибларга…
Открыть пост в MAX - 2.5K просмотров, 55 реакций, 03 июл. 2026 г.
“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ривожлантиришга тўлиқ ўзини бағишлаган чинакам раҳбар” — Грузия Бош вазири Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга амалга оширган тарихий ташрифи якунланди. Давлат раҳбарини аэропортда кузатиш чоғида журналист Жаҳонгир Олимов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзедан эксклюзив интервью олибди. Ираклий Кобахидзе олий даражадаги музокаралар ҳамда уларнинг натижаларига тўхталди. Грузия ҳукумати раҳбари, шунингдек, глобал миқёсда сиёсий етакчилар танқислиги кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистон буюк раҳбарга эга эканини алоҳида таъкидлади. “Дунёда раҳбарлар танқислиги…
Открыть пост в MAX - 6.1K просмотров, 154 реакций, 02 июл. 2026 г.
“ Футболчилар, сизларнинг машҳурлигингиз орқали салбий фикрлар билдириб, ўзига сохта обрў олмоқчи бўлган, лайк олмоқчи бўлган, ҳар хил омадсиз спортчилар, мутахассис ва диван экспертлари кўп бўлади. Уларни ҳам кечириб юборинглар » Абдулла Арипов , Ўзбекистон Бош вазири Асл омадсизлик ишқибоз ўлароқ терма жамоа ўйинларига салбий ёки ижобий фикр билдиришда эмас, балки ҳукуматга мана шундай раҳбарларнинг бош бўлишидадир. Бош вазирнинг жаргони, ўзини тутишидан уялиб кетдим.
Открыть пост в MAX
Качество и доверие
Эвристические сигналы качества по публичным метрикам (охват, реакции, динамика подписчиков). Это не доказанный фрод и не приговор — лишь поводы присмотреться к каналу.
Реклама и монетизация
Внешняя реклама, которую этот канал размещал в других лентах.
Рекламирует с 13.06.2026
- @haqiqatdailyos1 пост
- @Zarif_Mirzakhmedov1 пост
Средние показатели последних публикаций. Тип определён по тексту поста — оценочно.
Цитирование
Сколько раз канал упомянут и репостнут в постах других каналов.
Публикации
Дополнительно
Из 26 пойманных постов в диапазоне ID сообщений отсутствует 6. Пропуски — это удалённые посты ИЛИ медиа-альбомы и служебные сообщения (один альбом = несколько ID). Точную причину по одним ID определить нельзя.